Кириш Регистрация
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна 2-2 Мальорка
07/03 19:00 Кальяри 1-2 Комо
07/03 20:15 Леванте 1-1 Жирона
07/03 22:00 Аталанта 2-2 Удинезе
07/03 22:30 Атлетико 3-2 Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус 4-0 Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано
09/03 00:45 Милан - Интер
09/03 01:00 Валенсия - Алавес

Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор". Превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тури доирасида "Шўртан" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Таъкидлаш жоизки, ғузорликлар 7 йиллик танаффусдан сўнг, жорий мавсумда яна Суперлигага қайтишди.   

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача ўзаро 25 марта рўбарў келишган. Ўтказилган баҳсларнинг 13 тасида наманганликлар ютуққа эришган бўлса, 4 та учрашувда дуранг қайд этилган, 8 та ўйинда эса “Шўртан” зафар қучган. Тўплар нисбати –  40-34, “Навбаҳор” фойдасига.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 4:0 ҳисоби қайд этилган беллашув бўлиб, “лочинлар” 2010 йилги мавсумда ўз майдонларида шу ҳисобда зафар қучишган.

Ғузорликларнинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси ҳам 4:0 ҳисоби билан якунланган учрашув бўлиб, “Шўртан” 2010 йилда ўз майдонида шундай ҳисобда зафар қучган.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 43 очкони, ғузорликликлар эса 28 очкони қўлга киритишган.

Ғузорда ўтказилган 12 та учрашувнинг 7 тасида “Шўртан”, 4 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, 1 та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлаган.

Ғузорликлар ўз майдонида ўтказилган баҳсларда наманганликлар дарвозасига 23 та гол уриб, ўз дарвозасидан 15 та тўп ўтказиб юборишган.

Ушбу клубларнинг биринчи даврада Наманганда бўлиб ўтган баҳсида вакилларимиз Игор Габриел (45+3) ва Аббосжон Ғуломов (90+7)ларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.   

Эслатиб ўтамиз, “Шўртан” – “Навбаҳор” баҳси 20 август куни Ғузор шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 19:00 да старт олади.

Киритилди: 15:36, 19.08.2025.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.