Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Жером Боатенг клубсиз қолди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клубида ўйнаган германиялик ҳимоячи Жером Боатенг жамоасиз қолди. Тажрибали футболчи Австриянинг ЛАСК клуби билан меҳнат шартномасини бекор қилди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

Шартнома 2026 йилгача мўлжалланган эди, бироқ томонлар ҳамкорликни муддатидан олдин якунлашга қарор қилишди. Боатенг Австрия жамоаси сафида ўтган йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келаётганди. ЛАСК таркибида немис 14 та ўйин ўтказган.

36 ёшли ҳимоячи "Герта", "Гамбург", "Манчестер Сити", "Лион" ва "Салернитана" клубларида ҳам ўйнаган. Германия терма жамоаси сафида Жером 76 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган.

Киритилди: 13:49, 20.08.2025.
Ўқилди: 1063 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.