Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

«Ньюкасл»нинг навбатдаги трансфери ҳам барбод бўлиш арафасида турибди

Баҳо:
+ | -

"Брентфорд" "Ньюкасл"нинг Йоан Висса бўйича сўнгги таклифини рад этди.

Аввалроқ, "ҳаккалар" 28 ёшли форвард трансфери учун 35 млн фунт ва 5 млн фунт бонус таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Брентфорд"даги манбалар вазиятни муҳокама қилиш ваколатига эга бўлмагани учун анонимлик шарти билан клуб ҳеч қайси жамоага сўралган нархни айтмаганини таъкидлади, деб ёзади The Athletic.

Июль ойида "Ноттингем Форест" ҳам футболчи бўйича рад жавобини олганди.

Футболчининг яна бир йиллик шартномаси бор ва АПЛ клуби уни яна 12 ойга узайтириш имкониятига эга.

Қайд этилишича, Виссанинг ўзи "Ньюкасл"га ўтишни истамоқда. Ҳужумчи "Брентфорд"нинг Португалиядаги йиғинидан қайтган, аммо мавсумолди ўйинида майдонга тушмаган ва АПЛнинг "Ноттингем Форест"га қарши биринчи ўйинида (3:1) жамоа таркибида бўлмаган.

Киритилди: 22:27, 20.08.2025.
Ўқилди: 2672 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.