Кириш Регистрация

"Арсенал"га ўтаётган Эзе "Кристал Пэлас"нинг бугунги ўйинида майдонга тушмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Пайшанба куни "Кристал Пэлас" Конференциялар лигаси саралаш босқичи доирасида ўз майдонида "Фредрикстад"га қарши баҳс олиб боради. The Times нашри тарқатган хабарга кўра ҳужумкор ярим ҳимоячи Эберечи Эзе "бургутлар"нинг асосий таркибидан ўрин олмади. Бунинг сабаби шундаки, 27 ёшли футболчи "Арсенал"га ўтишга яқинлашмоқда. Тез орада Эзе "тўпчилар" учун тиббий кўрикдан ўтиши керак.

"Арсенал", агар матбуот маълумотларига ишонадиган бўлсак, Эзенинг трансфери учун курашда ҳамшаҳри "Тоттенхэм"дан устун келди.

Эберечи Эзе "Кристал Пэлас" сафида жами 169 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 40 та гол урган ва шерикларига 28 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 22:27, 21.08.2025.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.