"Бетис" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони испан клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
«Мен Антони билан гаплашмадим. Биз ҳаммамиз унинг бу ерда жуда яхши бўлганини биламиз, у биз билан бирга бўлишини истаймиз ва Антони, шубҳасиз, қайтишни хоҳлайди. Аммо "Манчестер Юнайтед" ҳам бир қарорга келиши керак», - деди Пеллегрини.













