Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви санаси ўзгарди

Баҳо:
+ | -
"Бунёдкор" режаси бўйича клуб 20 августдан кейин ўз майдонига қайтиши керак эди.

Бироқ Лопес концертидан кейин "Бунёдкор" стадиони майдони ҳали-ҳамон ўзини ўнглаб олганича йўқ. 

Бу ўз навбатида муаммоларни кўпайтирди. CAFA мусобақаси ФИФА кунларидан ташқарига чиқиб келиши оқибатида миллий терма жамоа бош мураббийи жамоани 26 августдан эътиборан йиғишни режа қилганди. Бироқ тақвим зичлашиб кетиши баробарида Лига Кападзе билан келишди ҳамда ўзининг сўнгги расмий учрашувларини 26 августга белгилади. Шу ҳолат бўлмаганида, Ўзбекистон кубогининг 1/4 финалидан жой олган Жиззах ва Самарқанддаги, шунингдек, пойтахтдаги икки беллашув бир кунга тўғри келмасди. Боз устига, CAFA мусобақаси сабаб "Дўстлик" стадиони ҳам эртароқ бўшатиб берилиши лозим эди. Шундан келиб чиқиб, Лига икки Олимпик ўртасидаги Пролига ўйинини ҳам 26 августга белгилашга мажбур бўлди. Биз бу билан футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубогига ҳам халал бердик. 

Шунга қарамай, Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Бунёдкор" — "Бухоро" ўйинини Олмалиқ шаҳрига кўчириш режалаштирилганди. Аммо маълум бўлишича, 26 август куни ОКМК стадиони Тошкент вилоятининг байрамолди тадбирларига мезбонлик қилади. Мазкур ҳолат ўз стадионини йўқотган "Бунёдкор" учун яна бир бош оғриғи бўлди. Энг сўнгида клуб терма жамоа раҳбарияти билан келишган ҳолда, "Жар" стадионидан 27 август куни ҳам фойдаланишга рухсат олди. Ваҳоланки, шу куни миллий терма жамоа йиғини старт олади ва албатта стадион CAFA мусобақаси учун тайёргарлик бошлаётган бўлади. 

Афсуски, эндиликда "Жар" стадионига оғриқ юклама тушмоқда. Суперлига, Пролига ва кубок доирасидаги ўйинлардан ташқари стадион бир ҳафтада икки марта оммавий футбол мусобақасининг финал учрашувларига мезбонлик қилади. Кейин эса "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари 1 кунлик фарқ билан "Жар" стадионидан фойдаланади.

Лига тақвим ишлаб чиқаётганда ва ўз режаларини мувофиқлаштираётганда миллий терма жамоа ўйинлари ФИФА кунларидан ташқарига чиқиб кетиши ва албатта концерт дастури сабаб мамлакатнинг бош стадиони ишдан чиқишини ҳисобга олмаганди. Энди эса клубларимиз билан биргаликда ўзимизга тегишли бўлмаган муаммолар қаршисидан чиқдик. Бунинг учун футбол жамоатчилигидан узр сўраймиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 13:25, 22.08.2025.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.