Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Динамо" 20-турдаги "Сўғдиёна" билан ўйин юзасидан расмий шикоят киритди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Динамо" учрашуви якунлангач, "Динамо" клуби ҳакамлик юзасидан расмий шикоят аризаси киритганди. Кеча клуб ўйиннинг айнан қайси эпизодларига нисбатан эътирозини борлигини билдириб, Лигага расмий хат йўллади.

Шикоят киритишда "Динамо" "Суперлига ва Пролига регламенти"да кўрсатиб ўтилган бандларга тўлиқ риоя қилди. Яъни, учрашув якунлангач клуб 30 дақиқа ичида қайдномага расмий шикоят киритди. 24 соат ичида эса айнан қайси эпизодлардан норози эканлиги борасида хат йўллади. Қуйида эътирозлар айнан қайси воқеаларга нисбатан эканлиги келтириб ўтилади:

• 3-дақиқа: Анваржон Ҳожимирзаевнинг Иванович томонидан жарима майдончаси ичида тўхтатиб қолиниши;

• 9-дақиқа: Санжар Қодирқуловнинг ҳакам томонидан огоҳлантирилиши;

• 11-дақиқа: Анваржон Ҳожимирзаевга нисбатан ишлатилган қўполликка нисбатан бош ҳакамнинг қарори;

• 31-дақиқа: Франсиско Феррейра ҳамда Суҳроб Иззатов ўртасидаги курашга нисбатан бош ҳакамнинг реакцияси;

• 75-дақиқа: "Сўғдиёна" футболчиси Нодиржон Соибовнинг майдондан четлатилмагани;

• 90+6-дақиқа: "Динамо" дарвозасига пенальти белгиланиши.

Лига мутахассислари ҳам мазкур вазиятларни ўрганиб чиққач, юқорида қайд этилган ҳолатларнинг айримларига нисбатан уларда ҳам саволлар пайдо бўлди. Эндиликда "Динамо" клубининг шикояти юзасидан ЎзФҲМ тушунтириш бериши талаб қилинади ва мазкур жавоб Лига саҳифасида эълон қилинади.

Маълумот учун, Лига ҳакамларни ўқитиш, уларни учрашувларга тайинлаш, ҳакамликни баҳолаш ва уларни жазолаш ваколатига эга эмас. Бироқ ҳакамларнинг учрашувларда фаолият олиб бориши билан боғлиқ барча ҳаражатлар Лига томонидан қоплаб берилади. Шундан келиб чиқибгина, клублар ҳакамликка нисбатан шикоят киритгач, Лига уларга расмий тушунтириш беришни ЎзФҲМ раҳбариятидан талаб қилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 13:29, 22.08.2025.
Ўқилди: 1514 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4126]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3529]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2916]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2224]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2118]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2052]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1982]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1864]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1740]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик