Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Максим Шацких "Пахтакор"дан учралган қақшатқич мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Баҳо:
+ | -

"Андижон" - "Пахтакор" (2:6) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких иштирок этди.

- Биринчи таймдаги голларни кўрдинглар, кулгули. Баъзи вазиятлардан тўлиқ фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Иккинчи таймни яхшироқ бошладик. Афсуски, хатолик кўп бўлди. Иккинчи таймда кўп ҳаракат қилдик, ютишни ҳам ўйладик. Бироқ якун ўхшамади. Ҳимоядан ҳужумга ўтаётганда ҳам бизга тезкорлик етишмади. Жуда қўпол хатоларга йўл қўйдик.

- Аламли мағлубият. Жамоага янги қон қуйиш керакмикин?

- Бунинг учун вақт керак. Икки-уч ой ичида яхши жамоани шакллантириб бўлмайди. Янги футболчилар таркибимизда бор. Уларга мақсадимизни тўлиқ ўргатиш учун вақт керак бўляпти. Кўп нарса руҳиятга ҳам боғлиқ. Маълум вақт ўтгандан кейин бутунлай бошқа жамоа бўлади.

- Иккинчи даврада дастлабки 5 та ўйинда 4 очко олишини кутмаганмидингиз?

- Ўйинни тўлиқ таҳлил қилиб кўринг, биз қаэрда мағлубиятга учраганимизни ўзингиз биласиз. "Навбаҳор", "Машъал", бугун "Пахтакор". Ўйинларни таҳлил қилиб кўринг-да. Ўйинчиларимиз индивидуал тарафдан у қадар кучли эмас. "Пахтакор"да эса фақатгина индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар бор. Биз имкон қадар жамоавий ўйин ташкил қилишга ҳаракат қиляпмиз. Ўтказилган голларни кўрдингизми? Ҳатто, болалар футболида ҳам бундай голларни ўтказиб юборишмайди. Кейинги хулосалар учун бу ўйиндан ҳам жуда яхши маълумотларга эга бўлдик. Жамоавий ҳолатда ёмон ўйнамадик, деб ўйлайман. Индивидуал маҳоратимиз камлиги ҳисобига мағлубиятга учрадик, деб ўйлайман. Ҳа, рақиб тез, маҳоратли, биздан кўра кўпроқ хулоса чиқаришади. Бу - футбол.

- Эржан Токотаев ўз дарвозасидан 6 та гол ўтказиб юборди. Унинг ўйинига муносабатингиз қандай?

- У балки хато қилгандир, бу борада дарвозабонлар мураббийи бор, таҳлил қиламиз. Балки кейинги ўйинларда ўзгариш қилишимиз мумкиндир. Тўғри, 6 та гол ўтказиш бу ёмон натижа.

- Ҳимоячиларнинг ўйинига фикрингиз қандай?

- Марказий ҳимояга Алтин Крезиуни қўйгандик. Абдураҳмон Комилов ҳам ўйнади. Бундай ўйинлар хулоса чиқаришимизга сабаб бўлади. Ҳозирча алмаштириш имконияти йўқ. Биринчи даврадан сўнг қанот ҳимоячисиз қолгандик, баъзи футболчиларда жароҳатлар бор эди. Суннатиллоҳ Ҳамиджоновни олдик. Унда ҳам жароҳат бор эди. Абдулвоҳид Ғуломов энди жароҳатидан фориғ бўляпти. Бундай жароҳатдан сўнг уни тушириш қийин эди. Бошқа имкониятимиз йўқ эди. Иккинчи таймда Усмоновни туширдик. Биламан, у ҳимоячи эмас. Лекин бу позицияда биринчи марта ўйнамаяпти. Болаларча хатоликка йўл қўйдик.

Киритилди: 06:17, 23.08.2025.
Ўқилди: 1651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.