Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Расмийлар “Манчестер сити“ клубининг инфратузилмаси билан танишишди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон МОҚ ва футбол ассоциацияси раҳбарияти сафар давомида “Манчестер сити” клубининг штаб-квартираси ҳамда жамоа академиясига ташриф буюрди. Мутасаддилар клуб тарихи ва унинг тизими билан яқиндан танишишди.

Жамоа мутахассислари ўзбекистонлик расмийларга клубнинг маркетинг, академия фаолияти ва ундаги футбол таълими, халқаро алоқалар, селекция ва бошқа йўналишлардаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот беришди. Шунингдек, инглиз клуби тажрибасини Юқори Чирчиқ туманида қурилган Миллий футбол марказида татбиқ этиш борасида фикр алмашилди.

Ташриф якунида расмийлар “Манчестер Сити” жамоасининг машғулот базасини кўришди. Шу ернинг ўзида клуб бош мураббийи, жаҳон футболи афсонаси Хосеп Гвардиола, қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси ва «шаҳарликлар» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан суҳбат ташкил этилди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:59, 23.08.2025.
Ўқилди: 533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик