Кириш Регистрация

Флик «Леванте»га қарши ўйинда Рэшфорднинг бўлимлар оралиғида алмаштирилиш сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Ла Лигасининг 2-туридан ўрин олган «Леванте» (3:2)га қарши баҳсда нега ҳужумчи Маркус Рашфордни бўлимлар оралиғида майдондан олганини тушунтирди. Англиялик футболчи ўйинни асосий таркибда бошлаган, аммо иккинчи бўлимни унинг ўрнига испаниялик Даниэль Ольмо бошлади.

«Маркус биринчи бўлимда бир нечта вазиятда фаол иштирок этди ва жамоага ёрдам бера олишини кўрсатди. Аммо иккинчи бўлимда бизга тактик ўзгаришлар киритишга тўғри келди, қанотга Рафиньяни туширдик. Бу зарур қарор эди. Ўйлайманки, бу алмашинувлар тўғри бўлди. Танаффусдан кейинги биринчи гол ўйиннинг йўналишини ўзгартирди», — дея Фликнинг сўзларини Marca нашри келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, танаффусга жамоалар 2:0 ҳисобида «Леванте» фойдасига чиқиб кетишди. Аммо орадан етти дақиқа ўтмасдан Педри ва Ферран Торрес ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида, қўшимча вақтда, каталонияликлар ғалабани илди. «Барселона» икки турдан кейин олти очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Леванте» эса очко ололмаган ҳолда 18-поғонада жойлашган.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:13, 24.08.2025.
Ўқилди: 3278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8945]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6462]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5357]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3745]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3538]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2602]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2376]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2357]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2304]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик