"Реал" жорий мавсумни ўтган мавсумга қараганда яхшироқ бошлади.
Хаби Алонсо жамоаси бугун Ла Лиганинг 2-турида "Овьедо"ни йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этди. 1-турда "Осасуна" устидан ғалаба қозонилганди - 1:0.
Ўтган мавсумда Карло Анчелотти бошчилигидаги мадридликлар дастлаб "Мальорка" билан дуранг (1:1), кейин эса "Вальядолид"ни мағлуб этишганди (3:0). 2023 йилда "Реал" иккита ғалаба билан бошлади ва турнирни биринчи ўринда якунлади.













