Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

"Галатасарой" "Манчестер Сити" юлдузи бўйича янги музокаралар ўтказади

Баҳо:
+ | -

"Галатасарой" "Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон трансферидан умид узмаяпти. Аввалроқ бўлиб ўтган муҳокамалар муваффақиятсиз якунланди - клублар келишув шартлари бўйича келиша олмади. Шунга қарамай, Туркия Суперлигаси гранди раҳбарияти таслим бўлмаяпти: дарвозабон бўйича янги музокаралар бугун, душанба куниёқ бўлиб ўтиши кутилмоқда, деб ёзади Daily Mail.

Бу ёзда "шаҳарликлар" "Бёрнли"дан Жеймс Траффордни олиб келиб, дарвозабонлик позициясини мустаҳкамлади. Бундан ташқари, тез орада Хосеп Гвардиола жамоаси сафини "ПСЖ" аъзоси Жанлуижи Доннарумма ҳам тўлдириши мумкин.

Transfermarkt талқинига кўра, Эдерсоннинг нархи 20 млн еврога баҳоланмоқда. 32 ёшли бразилияликнинг "Манчестер Сити" билан шартномаси келаси йили якунига етади.

Киритилди: 08:31, 25.08.2025.
Ўқилди: 620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик