Кириш Регистрация

“Арсенал” етакчиси 4 ҳафтага сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Арсенал” клуби футболчиси Букайо Сака жароҳат туфайли камида тўрт ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Манбага кўра, 22 ёшли вингер Англия Премьер Лигаси 2-тури доирасида “Лидс”га қарши учрашувда (5:0) сон мушагидан жароҳат олган. Тиббий кўрикдан кейин футболчининг тикланиши учун камида бир ой вақт талаб этилиши маълум бўлди.

Шу сабабли Сака 31 августга белгиланган 3-турдаги “Ливерпуль”га қарши баҳсни, шунингдек, сентябрь ойида Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Андорра ва Сербияга қарши ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.

Бундан ташқари, “Арсенал” сардори, норвегиялик ярим ҳимоячи Мартин Эдегор ҳам “Лидс”га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида елкасидан жароҳат олиб, алмаштирилган эди. Дастлабки хабарларга кўра, у ҳам “Ливерпуль”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши эҳтимоли мавжуд.

Маълумот учун, “Арсенал” янги мавсумнинг дастлабки икки турида тўлиқ ғалаба қозониб, 6 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:08, 25.08.2025.
Ўқилди: 2099 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8910]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6414]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5332]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3735]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3520]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2591]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2365]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2342]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2283]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик