Туриннинг "Ювентус" клуби марказий ҳимоячи Тьягу Джалони Истанбулнинг "Бешиктош" жамоасига сотиб юборди. Шартнома уч йилга имзоланган ва португалиялик бўйича келишув суммаси атиги 3,5 млн еврога баҳоланмоқда.
Жало - универсал ҳимоячи, "Бешиктош"нинг янги футболчиси нафақат марказий ҳимояда, балки иккала қанотда ҳам ўйнай олади. Transfermarkt портали "бургутлар"нинг янги трансферини 8 млн еврога баҳоламоқда.













