Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Виктор Карпенко: «Вақт ўтиши билан янада кучайиб борамиз»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" клуби вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи Виктор Карпенко Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичи доирасида "Бунёдкор"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

—  Ўйин ҳақида фикрингиз?

— Жуда қувноқ ўйин кўрдик. Олтита гол урилди. Бир сўз билан айтганда, Кубокка хос учрашув бўлди. Ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. «Бунёдкор» ҳам, биз ҳам фақат кейинги босқични кўзлаб майдонга чиққандик. Лекин омад биз томонда бўлди ва ғалаба қозониб ярим финалга чиқдик.

— Бугун умуман бошқа «Бухоро»ни кўрдик. Жамоангиз тинмай ҳужум уюштирди. Бундай иштиёқ қаердан пайдо бўлди?

—  Таркибимиз яхши футболчилардан ташкил топган. Мен ўйиндан олдин жамоамиздаги ўйинчиларга Кубокда ғалаба қозониш яхши мотивация беришини ҳамда футболчилик фаолиятда ҳамма ҳам соврин юта олмаслигини таъкидладим. Финал сари икки қадам қолди ва ҳаракат қилсак бемалол ўзимизни кўрсата оламиз. Футболчиларимиз футбол ўйнашни билади, фақат ўзларини ишонтира олишса бас. Вақт ўтиши билан янада кучайиб борамиз. «Бунёдкор»нинг кучли томонларини билардик. Жамоа ёш ва футбол ўйнашни яхши кўради.

— Азизбек Амонов бугун «Бухоро»даги энг яхши ўйинини кўрсатди деган фикрдамиз. Сиз бу борада нима дея оласиз? Унинг собиқ жамоасига қарши тўп тепиши қўшимча куч бердими?

— Амонов аввалги ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилганди. Бугун эса янада яхши ўйин кўрсатди. Амонов бежизга ўз вақтида терма жамоага чақирилмаган. У футбол ўйнашни билади. Унга ҳам ўз кучига бўлган ишонч керак. Шунда янаям яхши ҳаракат қила олади. Агар шундай тўп тепишда давом этса, ҳали яна терма жамоага чақирилади.

— Ярим финалда ким билан дуч келишни хоҳлайсиз?

— Бизга фарқи йўқ, чунки ярим финалда кучсиз рақиб бўлмайди. Ким тушмасин, ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Балки бошқаларнинг «Бухоро»га қарши тушгиси келар. Шундай бўлса ҳам майли. Биз майдонга чиқиб ўзимизнинг футболни намойиш этамиз.

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 07:10, 28.08.2025.
Ўқилди: 737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.