Кириш Регистрация

Нагельсманн "Галатасарой"га ўтган Санени терма жамоага чақирмади

Баҳо:
+ | -

Юлиан Нагельсманн Лерой Санени Германия терма жамоасига чақирмади.

Бу ёзда вингер "Бавария"дан "Галатасарой"га ўтди. Туркия чемпионатида 29 ёшли футболчи ҳозирча битта гол ва битта самарали пасга эга.

"Энди у Бундеслига ва Европанинг бошқа топ-чемпионатларидан кучсизроқ лигада ўйнамоқда. У шунчаки кўпроқ ўзини кўрсатиши керак.

У сўнгги ўйинда гол урди ва голли узатмани амалга оширди, аммо ўйинни кучайтириш учун унга вақт керак. Мен ундан мўъжиза кутмаган эдим.

Лерой билан кўп гаплашдим. У Англияда ҳам, Испанияда ҳам, Германияда ҳам, Францияда ҳам, Италияда ҳам ўйнамайди, шунинг учун мен ундан маълум бир статистикани кутаман. Агар у буни кўрсатса, терма жамоага номзод бўлиб қолаверади," - деди Германия терма жамоаси бош мураббийи.

Киритилди: 08:34, 28.08.2025.
Ўқилди: 937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.