"Барселона" вингери Ламин Ямал Transfermarkt интернет-портали талқинига кўра Испания Ла Лигасининг 2024/25 йилги мавсуми энг яхши футболчиси деб топилди.
18 ёшли футболчи ўз Instagram саҳифасида мукофотлар расмини жойлади.

Ямал ўтган мавсумда чемпионатнинг 35 та ўйинида 9 та гол уриб, 15 та голли узатма берган эди.













