Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

«Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги 90+6-дақиқада белгиланган пеналти бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссияси расмий хулосаси: «Ҳакамнинг қарори нотўғри»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 20-тури доирасида Жиззахда ўтган «Сўғдиёна» - «Динамо» (1:1) учрашувидаги ҳакамлик бўйича «Динамо» ПФК Ўзбекистон футбол Ҳакамлари марказига шикоят хати киритган эди.

Бугун, 28 август куни ЎзФҲМ «Динамо» ПФКга расмий хат йўллаб, Жиззахдаги ўйиндаги ҳакамлик Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилганини расман маълум қилди. Унга кўра:

Учрашувнинг 3-дақиқасида Анваржон Ҳожимирзаевнинг рақиб футболчиси Филип Иванович томонидан йиқитилган вазиятида ҳакамларнинг 11 метрлик жарима зарбаси белгиламагани тўғри қарор деб топилган. Шунингдек, 9, 11, 31, 75-дақиқалардаги вазиятларда ҳам бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди. 90+3-дақиқада Ричард Фрайдэйга нисбатан рақиб ўйинчиси томонидан тўпсиз ҳолатда қўполлик қилингани эса жарима тўпига (карточкасиз) асос бўлиши келтирилган.

Ўйиндаги кульминацион воқеа – 90+6-дақиқада Олександр Кучеренко ва рақиб ўйинчиси Шоҳрух Абдураҳмонов жарима майдони ичида тўп учун курашган вазиятдаги бош ҳакамнинг ВАРга мурожаат қилиб, пеналти белгилаш қарори эса Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан нотўғри деб топилди. Бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмагани ва тўп учун кураш бўлгани таъкидланган.

Ҳакамлар маркази директори вазифасини бажарувчи Маъмур Саидқосимов имзоси билан юборилган жавоб хатида қайд этилишича, «Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги ҳакамларнинг қарорлари ўрганиб чиқилиб, тегишли жазо чорасини кўриш учун ҳакамлар қўмитасига оширилган.

Регламентнинг 23-боб, 7-бандига биноан, шикоят Эксперт-ҳакамлар қўмитасида кўриб чиқилиши учун «Динамо» ПФК ЎзПФЛ ҳисоб рақамига 10 миллион сўм ўтказганди. Шикоятда келтирилган тафсилотлар асосланганлигидан келиб чиқсак, регламентнинг 23.8-бандига мувофиқ, бу маблағ клуб ҳисоб рақамига қайтарилади.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 19:45, 28.08.2025.
Ўқилди: 2488 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик