Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Нкунку Миланга етиб борди

Баҳо:
+2 | -

"Челси" ҳужумчиси Кристофер Нкунку "Милан"га ўтишни якунламоқда. Француз Италияга учиб келди, у ерда эрталаб тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг "россонерилар" билан шартнома имзолайди, деб хабар беради журналист Руди Галетти.

27 ёшли футболчининг трансфери итальян клубига 37 млн еврога тушади, яна 5 млн евро бонус тариқасида берилади. Шунингдек, лондонликлар форварднинг келажакдаги қайта сотувидан фоиз олади.

Кристофер Нкунку икки йил давомида "Челси" шарафини ҳимоя қилган. Футболчи барча мусобақаларда инглиз жамоаси сафида 62 та ўйинда 18 та гол урган ва бешта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 08:27, 29.08.2025.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.