Кириш Регистрация

Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес никоҳ шартномаси имзолади

Баҳо:
+ | -

“Ан-Насср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда унинг севгилиси Жоржина Родригес ўртасида расмий никоҳ шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Маrcа нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мазкур ҳужжат катта молиявий мажбуриятларни ўз ичига олади. Агар жуфтлик ажрашадиган бўлса, Роналду юз миллионлаб доллар сарфлашига тўғри келиши мумкин. Шартномада нафақат ҳар ойлик тўловлар, балки бир марталик йирик суммалар ва катта миқдордаги бонуслар ҳам белгиланган.

Шартноманинг асосий бандлари қуйидагича:

- Жоржинага ҳар ойда 114 минг АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилади;

- 5,6 миллион долларгача бўлган қийматдаги кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи берилади;

- Ажрашиш ҳолатида Жоржинага ҳар ойда 110 минг доллар миқдорида “пенсия” тўланади;

- Фарзандлар учун ҳар ойда 500 минг доллар миқдорида алимент ажратилади;

- Қўшимча бонус сифатида йилига 2 миллион доллар, икки дона қимматбаҳо автомобил ҳамда авиапарвозлар билан боғлиқ имтиёзлар тақдим этилади;

- Ажрашиш юз берган тақдирда, 50 миллион доллар миқдоридаги бир марталик тўлов амалга оширилади.

Forbes нашри ҳисоб-китобларига кўра, Криштиану Роналдунинг бойлиги тахминан 671 миллион доллар деб баҳоланмоқда. У ушбу шартномани имзолаш орқали нафақат ўз молиявий активларини ҳимоя қилиш, балки Жоржина Родригес ва фарзандларининг келажагини ҳам кафолатлашни мақсад қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:13, 29.08.2025.
Ўқилди: 4052 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик