Якуб Кивер "Арсенал"дан "Порту"га ўтмоқда.
Португалия клуби "Арсенал" билан 25 ёшли марказий ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди.
"Порту" полшалик футболчини 2 миллион еврога ижарага олади ва 17 миллион еврога сотиб олиш мажбуриятини олади.
Бонусларни ҳисобга олган ҳолда, битимнинг умумий суммаси 25-27 миллион еврогача ошиши мумкин.
Якуб Кивёр 2023 йилнинг январида "Арсенал"га "Спетсия"дан 19,5 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.













