Хави Симонс фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиради.
Жума куни "Тоттенхэм" нидерландиялик футболчи билан узоқ муддатли шартнома имзолаганини эълон қилди.
Симонс "Тоттенхэм" сафида чиройли рақам остида ўйнайди - 7. Бу ҳақда "шпорлар" матбуот хизмати хабар берди.
Олдин Хён Мин Сон ўн мавсум давомида "Тоттенхэм"да 7-рақам остида ўйнаган. Ушбу ёзда жанубий кореялик футболчи Лондон клубини тарк этганди.













