Кеча Англия терма жамоасининг бўлажак ўйинлар учун таркиби маълум бўлди. Жамоа бош мураббийи Томас Тухель чақирилган футболчилар рўйхатида "Барселона" форварди Маркус Рэшфорд борлигини тушунтирди.
"У йиғинни аъло даражада ўтказди. У ўзини яхши томондан кўрсатишга жуда-жуда ҳаракат қиларди. Ўйлашимча, Маркус бизга бирга-бир устунлик беради, у бизга иккала оёқда ҳам гол уриш имконини беради. У бизга рақибларни қўрқитиш ва натижага эришиш учун тезлик беради," - деди инглизлар устози.













