Испаниянинг «Хетафе» клуби етакчи яримҳимоячиси Абдулазиз Баррада БААда фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, клуб футболчини сотиш борасида БААнинг «Ал-Жазийра» клуби билан келишувга эришган.
Маълумот ўрнида Баррадага ўз вақтида Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдирганди. Футболчи янги клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади.