ОАВ хабарига кўра, "Милан" "Севилья" вингери Доди Лукебакиони сотиб олмоқчи.
Қайд этилишича, Италия клуби футболчи учун 30 миллион евро тўламоқчи. Испанлар молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун Лукебакиони сотишга рози бўлишлари мумкин. "Севилья" даромадни янги футболчиларга сармоя қилмоқчи.
Доди Лукебакио “Севилья” сафида 68 ўйин ўтказган. Уларда вингер 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













