"Брайтон" "Манчестер Сити"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Пенальтидан урилган голдан сўнг ярим ҳимоячи Жеймс Милнер худди Диогу Жота каби голни нишонлади. Ўйиндан кейин "Ливерпуль"нинг собиқ сардори ўз фикрини билдирди.
"Албатта, Диогу Жота ҳамма учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Бу мавсумда унинг рақамини кийиш мен учун катта шараф", - деди Милнер Sky Sports’га.
"Афсуски, энди терма жамоалар ўйинлари учун танаффус бор. Ғалабадан кейин ҳам шу руҳни сақлаб қолишни истардик," - дея қайд этди 39 ёшли футболчи.













