Ҳужумчи Николас Жексон ижара асосида «Челси»дан «Бавария»га кўчиб ўтди. Бу ҳақда мюнхенликлар расмий сайтида хабар қилинди.
Футболчининг немис клуби билан ижара шартномаси бир мавсумга мўлжалланган.
Жексон 2023 йил ёзида «Вильярреал»дан «Челси»га ўтган эди. Шу вақт мобайнида у барча мусобақаларда 81 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, Николас Сенегал терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилади.
Ҳозирги пайтда «Бавария» Бундеслига турнир жадвалида икки турдан кейин 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Аввалроқ жамоа Германия Суперкубоги — 2025ни қўлга киритган эди.













