Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Ювентус" юлдуз ҳужумчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни фаоллаштирмоқда.

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" Кенан Йилдизнинг шартномасини узайтириш устида ишламоқда ва Tuttosport нашри хабарига кўра, шу ойда клуб раҳбарияти ҳужумчининг отаси ва агенти билан янги учрашув ўтказиши мумкин.

20 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган, аммо "Ювентус" бир неча ойдан бери янги келишув устида ишламоқда, айниқса, июнь ойида "Арсенал" ва "Челси" таклифларини рад этганидан кейин, чунки улар Йилдизни ҳеч қандай шартлар билан сотмоқчи эмас.

Нашр маълумотларига кўра, туринликлар Йилдиз билан келишувни 2030 йилгача узайтирмоқчи. Клуб туркиялик футболчига йилига 3,5 миллион евро миқдорида қатъий маош ва босқичма-босқич 4-5 миллионгача кўтариш ва бонуслар таклиф қилишни режалаштирмоқда. Ҳозир Йилдиз йилига 1,5 миллион евро маош олади, демак, ўсиш сезиларли бўлади.

Қўшимча қиламизки, Йилдиз "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 86та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган ва 13та голга ҳаммуаллифлик қилган. Transfermarkt портали унинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:03, 03.09.2025.
Ўқилди: 916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7613]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4300]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3353]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3306]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2890]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2413]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1710]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1644]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1593]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1569]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик