Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Атлетик» Эмерик Лапортнинг «Ан-Наср»дан трансфери амалга ошмагани ҳақида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Бильбаонинг «Атлетик» клуби ўз расмий сайтида ҳимоячи Эмерик Лапортнинг «Ан-Наср»дан трансфери амалга ошмай қолгани юзасидан расмий баёнот чиқарди. Аввалроқ, тарбияланувчиси ҳисобланган футболчининг басклар клубига қайтиши Саудия клубининг ҳужжатларни ўз вақтида юбормагани сабабли амалга ошмай қолгани хабар қилинган эди.

«ФИФА ҳозирча Халқаро трансфер сертификати (CTI)ни расмийлаштиришни рад этди, шунинг учун Лапорт «Атлетик»ка рўйхатдан ўтказилиши мумкин эмас.

«Атлетик» ўз аъзолари ва мухлисларига маълум қиладики, Испания футбол федерацияси (RFEF) ФИФАга Саудия Арабистони футбол федерациясидан Лапортнинг ўтиши учун CTI олиш мақсадида мурожаат қилган, аммо рад жавоби олган».

Ҳодисалар хронологияси:

1. 1 сентябр куни, трансфер ойнаси доирасида, Лапорт, «Ан-Наср» клуби ва «Атлетик» ўйинчининг трансфери бўйича келишувга эришишди.

2. Ўша куниёқ «Атлетик» ФИФАнинг TMS платформасига (трансферларни мувофиқлаштириш тизими) сўров юклаб қўйди, аммо клубга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра жараён тўлиқ якунланмади.

3. 2 сентябр куни RFEF ФИФАга махсус ҳолат сифатида белгиланган тартибга истисно қилиш, Саудия Арабистони футбол федерациясидан CTI олиш ва футболчини «Атлетик»ка рўйхатдан ўтказиш сўрови билан мурожаат қилди.

4. 3 сентябр куни RFEF «Атлетик»ни ФИФА ушбу сўровни рад этгани ва ҳозирча CTI олиш имкони йўқлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилди.

«Ан-Наср» клуби, футболчи ва «Атлетик» ўртасидаги келишувни амалга ошириш устида ишни давом этмоқда ва амалдаги қонун доирасида барча имкониятларни кўриб чиқмоқда. Агар ўтиш амалга ошмаса, аввал эришилган келишувлар кучини йўқотади ва клуб молиявий мажбуриятларга дуч келмайди — бу «Атлетик», «Ан-Наср» ва футболчи ўртасидаги шартномаларда белгиланган шарт ҳисобланади. «Атлетик» очиқликка содиқлигини таъкидлайди ва барча ечим йўллари тугагач, кенг қамровли изоҳ тақдим этишга ваъда берди», — дейилади баёнотда.

Эмерик Лапорт 2018 йил январ ойида «Атлетик»ни тарк этиб, 65 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтган эди. 2023 йилнинг август ойида эса испаниялик ҳимоячи «Ан-Наср» клубига кўчиб ўтди. У ерда португалиялик юлдуз Криштиану Роналду ҳам тўп суради.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:12, 04.09.2025.
Ўқилди: 1645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.