Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Бокс. Ситора Турдибекова украиналик рақиби устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Ливерпуль мезбонлигида кечаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун 3-кун баҳслари ўтказилмоқда. Аёллар ўртасида 60 кг. вазндаги ҳамюртимиз Ситора Турдибекова украиналик Тетиана Довхалга қарши рингга кўтарилди.

Биринчи бўлимда ҳакамларнинг 4 нафари Довхалнинг устунлигини эътироф этишди. Ситора эса иккинчи раунддан бошлаб фаолликни оширди. Рақиб эса Турдибекованинг ҳамласини бартараф этиш учун кетма-кет "клинч"ни юзага келтира бошлади.

Бунинг оқибатида рингдаги рефери 2 марта украиналик боксчига расмий огоҳлантириш берди. Боз устига, Ситора учинчи бўлимда рақибини нокдаун ҳолатга туширди.

Натижада ўзбекистонлик боксчи қиз иродали ғалабага эришди — 5:0.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:24, 06.09.2025.
Ўқилди: 692 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик