Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Хайрия ўйини. «Динамо» ва Ўзбекистон миллий жамоаси юлдузлари ўйинида дўстлик ғалаба қозонди – 4:4

Баҳо:
+ | -

6 сентябр куни Самарқандда собиқ футболчи Муҳсин Муҳаммадиевни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Динамо” ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ юлдузлари иштирокидаги “Муҳсин, биз сен билан” хайрия ўйини ўтказилди.

Қизиқарли ўтган баҳс кутилганидек голларга бой ўтди. “Динамочилар”дан Жаъфар Ирисметов дублга эришган бўлса, Баҳодир Насимов ва Ҳамдам Раҳмонов ҳам Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол этди.

Ўзбек футболи собиқ юлдузларидан эса Леонид Кошелев, Азамат Абдураимов, Ғулом Ҳалимтоев ва Акмал Холматов голларга муаллифлик қилди – 4:4.

Ўйиндан кейин барча футболчилар, мураббийлар ва хайрия ўйини иштирокчилари эсдалик суратга тушишди. Хайрия ўйинидан тушган маблағлар Москвада даволанаётган Муҳсин Муҳаммадиевга етказилади.

Хайрия ўйини. 6 сентябр
“Динамо” – Ўзбекистон миллий жамоаси афсоналари – 4:4
Голлар: Жаъфар Ирисметов 28, 55, Баҳодир Насимов 34, Ҳамдам Раҳмонов 66 – Леонид Кошелев 23, Акмал Холматов 38, Азамат Абдураимов 45 пенальтидан, Ғулом Ҳалимтоев 60.
“Динамо”: Шуҳрат Муродов (А.Муҳаммедов), Учқун Қобилов (Ҳакимхон Аъламхонов), Артём Филипосян (Рафаэл Баласанян), Шерзод Шарипов, Дилшод Шарофутдинов, Элбек Мусаев (Нуриддин Амриев), Илҳом Юнусов, Шуҳрат Жабборов (Тоҳир Мўминов), Баҳодир Насимов, Жаъфар Ирисметов.
Мураббийлар: Ҳаким Фузайлов, Илҳом Шарипов.
Ўзбекистон МТЖ афсоналари: Игнатий Нестеров (Э.Люманов), Марат Исмоилов (Рустам Забиров), Фарҳод Магометов (Азиз Ибрагимов), Бахтиёр Ашурматов, Ғулом Ҳалимтоев (Акмал Холматов), Леонид Кошелев, Алексей Евстафеев (Павел Соломин), Равшан Бозоров (Рустам Дўрмонов), Улуғбек Бақоев, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов.
Бош мураббий: Биродар Абдураимов

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 06:28, 07.09.2025.
Ўқилди: 587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.