Кириш Регистрация

"Реал" собиқ футболчиси Трентнинг жамоага мослашуви ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг собиқ футболчиси Стив Макманаман бу ёзда Мадрид клубига ўтган қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Футбол жиҳатидан мослашиш қийин бўлмайди: кўпчилик инглиз тилида гаплашади, бу унга ёрдам беради ва у тезда жамоага қўшилиб кетади. Охир-оқибат, уни ўйини бўйича баҳолашади, Трент эса ажойиб футболчи, шунинг учун унга бирор муаммо туғилади деб ўйламайман," - дея Макманаманнинг сўзларини келтиради AS.

Трент "Реал"га "Ливерпуль"дан 10 миллион евро эвазига ўтган. "Қаймоқранглилар" сафида инглиз футболчи барча мусобақаларда саккизта ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздиришга улгурди.

Киритилди: 17:51, 07.09.2025.
Ўқилди: 1055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.