Кириш Регистрация

Мбаппенинг "иштаҳаси карнай". Килиан Франция терма жамоасининг яна бир юлдузини "Реал"да кўрмоқчи

Баҳо:
+-1 | -

Ҳужумчи Килиан Мбаппе "Реал" таркибини янги футболчи билан тўлдиришга ҳисса қўшмоқчи. Гап қанот вингери Майкл Олисе ҳақида кетмоқда, Мбаппе у билан бирга Франция терма жамоасида ўйнайди.

Defensa Central нашрининг хабар беришича, Мбаппе "Реал" бош скаутига Олисе номзодини тавсия қилган. Айни дамда мадридликлар футболчининг келажакдаги трансфери бўйича ишламаяпти. Шу билан бирга, "қаймоқранглилар" Олисени кузатиб бормоқда ва келажакда уни имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Transfermarkt портали 23 ёшли Майкл Олисени 100 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг Мюнхендаги амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Аввалроқ, Мбаппе "Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраима Конатега ҳар куни қўнғироқ қилиши маълум бўлганди.

Киритилди: 18:03, 07.09.2025.
Ўқилди: 5254 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.