Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Лига «Локомотив» стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» клуби кейинги мавсумга тайёргарликни ҳозирдан бошлаб юборган. Лига вакиллари «Локомотив» стадионида бўлиб, у ердаги қурилиш ишлари билан танишди.

Айни дамда клуб ўз уй стадионини кейинги мавсумга тайёрлаш мақсадида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, «Локомотив» стадиони майдонининг чими, дренаж қисми тўлиқ янгиланмоқда. Бундан ташқари, стадион прожекторини амалдаги талабларга мос равишда тўлиқ янгилаш режалаштирилмоқда. Мажмуанинг қолган қисмлари ҳам тўлиқ таъмирланади.

«Локомотив» клуби асосий стадион таъмири билан чекланиб қолаётгани йўқ. Клуб ўз аренаси ёнгинасидаги 2-сонли спорт мактаб ҳудудида, муассаса билан келишган ҳолда табиий, замонавий дренаж тизимига эга машғулот майдони қуришни бошлаб юборган. Келишувга кўра клуб спорт мактаби тарбияланувчилари учун алоҳида сунъий майдон қуриб беради. Болалар учун мўлжалланган майдон қурилишининг асосий қисми ўз ниҳоясига етиб улгурган.

Маълумки, «Локомотив» клубининг қароргоҳи асосий стадион ёнида жойлашган. Клуб энди шу ҳуддудда машғулот майдони ҳам барпо этмоқда. Қурилиш ишлари якунига етгач, «Локомотив» клубининг қароргоҳи, машғулот майдони ва уй учрашувларини ўрказадиган стадиони бир ҳуддудда жойлашади. Бу эса ўз навбатида футболчилар учун қулайлик яратади.

Клуб ёшлар жамоаларини ривожлантириш бўйича бошқа режаларини ҳам Лига билан баҳам кўрди. Лига бир тизим бўлиб ишлайдиган ва узоқ муддатли режалар асосида ҳаракат қиладиган клубларни доим олқишлайди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:51, 07.09.2025.
Ўқилди: 1112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.