Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Манчестер Сити" футболчиси қўшнилари билан келиша олмаяпти

Баҳо:
+ | -

Ёзда "Челси"дан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтган дарвозабон Маркус Беттинелли Кобхэмда қўшнилари билан низога аралашиб қолди.

32 ёшли дарвозабон тегишли рухсатнома олмасдан ўзига тегишли ҳовли ҳудудида 2 миллион фунтга автотураргоҳ қурган.

Туман аҳолиси янги автотураргоҳ турар-жой мажмуасининг қиёфасини бузаётганини ва бошқа мулкдорлар учун хавфли ҳолатни келтириб чиқараётганини айтиб, ер қазиш ишларидан норози бўлишди. Уларнинг сўзларига кўра, Беттинелли участкаси аллақачон етарлича автотураргоҳга эга бўлган.

Футболчининг ўзи ўз ҳуқуқлари доирасида ҳаракат қилганини таъкидламоқда, чунки қурилиш унинг мулки чегарасида олиб борилган. Можаро дарвозабон ўз қароргоҳи ёнидаги 12 метрлик дарахтларни кесиб ташлаганидан бир неча ҳафта ўтиб бошланган.

Беттинелли шу ёзда фаолиятини якунлаган собиқ футболчи Скотт Карсоннинг ўрнини эгаллаб, "Сити"нинг учинчи дарвозабонига айланди. Келаётган якшанба куни Пеп Гвардиола жамоаси Премьер-лигада Манчестер дербисида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради.

 

Киритилди: 23:02, 07.09.2025.
Ўқилди: 1204 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.