Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

«Манчестер Сити» қишки трансфер ойнаси вақтида ҳимоя чизиғини кучайтириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўнг қанот ҳимоячилари — Матеус Нуньес ва Рико Льюиснинг ўйинини яқиндан кузатмоқда. Футболчилар январь ойида очиладиган трансфер ойнасига қадар ўз самарадорлигини исботлаши керак бўлади. Акс ҳолда, уларнинг ўрнига янги ҳимоячи харид қилиниши мумкин. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” қишда янги ўнг қанот ҳимоячисини харид қилиши эҳтимоли юқори. Сабаби — клуб раҳбарияти Нуньесга ҳам, Льюисга ҳам тўлиқ ишонч билдирмаяпти. “Манчестер Сити”нинг янги мавсумдаги омадсиз старти жамоа раҳбариятини хавотирга солган. Шу боис улар қишда янги футболчиларни харид қилиб, ҳимоя чизиғини янада кучайтирмоқчи.

Маълумотларга кўра, “Манчестер Сити” ёзги трансфер ойнаси вақтида “Ньюкасл Юнайтед” футболчиси Тино Ливраментони сотиб олмоқчи бўлган, бироқ кейинчалик бу трансфердан воз кечган. Аммо ҳимоядаги муаммолар бартараф этилмаса, клуб қишда Ливраментони харид қилишга яна уриниб кўриши мумкин.

Маълумот ўрнида, Англия чемпионатининг 3-туридан кейин “Манчестер Сити” 3 очко жамғариб, турнир жадвалининг 13-поғонасида жой олган. “Шаҳарликлар” навбатдаги учрашувни 14 сентябрь куни “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:12, 08.09.2025.
Ўқилди: 1827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.