Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Рауф Инилеев 75 ёшга тўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболи фахрийси, 2007 йилда Осиёнинг энг яхши мураббийи, узоқ йиллар давомида мураббий ва футболчи сифатида фаолият юритган ва юртимизда ушбу соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшган Рауф Талгатович Инилеев 75 ёшга тўлди.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида юбилей тадбири бўлиб ўтди. Унда ЎФА раҳбарияти ҳамда футболимиз фахрийлари иштирок этишди.

Рауф Инилеев ўзининг профессионал фаолиятини 1973 йил бошида футболчи сифатида бошлаган. 1975 йилга қадар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида тўп сурган ва кейинги йилларда “Меҳнат” (Жиззах), “Старт” (Тошкент) ва “Стар” (Жиззах) клубларида ўйнаган.

Мураббийлик фаолиятини 1989 йилда “Ёшлик” (Жиззах) клубида бошлаган. 1993 йилда Тошкентда янги ташкил этилган “Чилонзор” жамоасига таклиф этилиб, 1996 йилгача шу ерда фаолият юритган. 1997 йилда “Сўғдиёна” клубига бош мураббий этиб тайинланиб, 2000 йилгача клубни бошқарган. Кейинчалик “Шўртан”, “Андижон”, “Бухоро”, “Сўғдиёна”, “Махтaарал” (Қозоғистон) ва “Обод” клубларида ҳам бош мураббий бўлган.

2006 йил бошида Рауф Инилеев Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Ўша йили у жамоа билан Қатарда ўтказилган Осиё ўйинлари чорак финалида иштирок этди. 2006 йил охирида Инилеев Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлди ва 2007 йилги Осиё кубогида жамоа бош мураббийи сифатида мусобақада чорак финалга қадар етиб борди. Шу йили Рауф Талгатович Ўзбекистон ва Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб эътироф этилди.

Учрашув давомида Рауф Инилеевнинг фаолияти ёдга олинди. Унинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси эътироф этилди. Тадбир якунида миннатдорчилик рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 15:10, 08.09.2025.
Ўқилди: 1572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик