Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Расман! "Барселона" "Валенсия"ни 6 минг нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган стадионда қабул қилади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" "Валенсия"ни 6000 томошабинга мўлжалланган стадионида қабул қилади.

Ла Лиганинг 4-туридан ўрин олган "Барселона" - "Валенсия" учрашуви 14 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.

"Камп Ноу"даги реконструкция ишлари тугалланмагани сабабли Каталония клуби узоқ вақт давомида ўйин ўтказиладиган жойни белгилай олмади.

"Клуб яқин ҳафталарда "Камп Ноу"ни очиш учун зарур маъмурий рухсатномаларни олиш устида фаол ишламоқда. Шу муносабат билан ўйин "Эстади Йохан Кройфф"да бўлиб ўтади.

"Барселона" ўз аъзолари ва мухлисларига янгиланган "Камп Ноу" стадионига қайтишдек машаққатли, аммо ҳаяжонли жараённи тушунганликлари ва қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдиради.

Тез орада клуб ўйинни ташкил этиш ва чипталарни сотиш тартиби бўйича батафсил маълумот беради", — дейилади "кўк-анорранглилар"нинг расмий хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ла Лига "Барселона"га истисно тариқасида "Валенсия"га қарши 6000 томошабинга мўлжалланган аренада ўйнашга рухсат берган эди.

Киритилди: 21:51, 09.09.2025.
Ўқилди: 2589 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5501]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4633]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3503]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3078]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2807]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2493]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2451]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2080]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1965]

Родри операция қилинади [1949]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик