Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Александр Мочинов: «Болаларнинг футболдан роҳат олиб ўйнашаётганлигидан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор»нинг ёшлар таркиби биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Давра ниҳоясига етгач, жамоа бош мураббийи Александр Мочинов тошкентликлар матбуот хизмати учун биринчи давра якунлари борасида интервью берди.

- Шогирдларингиз билан биринчи даврани муваффақиятли якунлашингизнинг асосий омили нимада деб ўйлайсиз?
- Аввало, қўл остимдаги футболчилар бизнинг мақсадимиз қандай эканлигини ва унга қай тарзда эришиш мумкинлигини жуда яхши англаб етишди. Учрашувларга пухта ҳозирлик кўрилди, шогирдларим берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Асосий жамоада захирада қолиб, ўйин амалиётини йўқотиб қўймаслик мақсадидида ёшлар жамоамизга кўмаклашган футболчиларнинг хизмати беқиёс бўлди. Улар ёшларимиз сафига қўшилишганда шунчаки вақт ўтказиш учун эмас, балки ўзларининг бор маҳоратларини ишга солишди. Айнан улардан ёш йигитларимиз ҳақиқий профессионал футболчи қандай ҳусусиятларга эга бўлиш кераклигини ўрганишди.

- Жамоангизнинг қайси жиҳатлари Сизга маъқул келди?
- Болаларнинг учрашувлардан роҳат олиб ўйнашаётганлиги жудаям хурсанд қилмоқда. Жангавор руҳ, ғалаба сари интилиш ва албатта ўз ўйинидан аввало футболчиларимизнинг ўзлари роҳатланишаётгани ёқимли. Йигитларимизнинг ўсишаётгани шундоққина сезилиб турибди. Энг асосийси – мана шу!

- Биринчи давра мобайнида Сизни ранжитган омиллар ҳам борми?
- Тайёргарлик кўриш, учрашувларни ўтказиш борасидаги яратилган шароитлар борасида «Бунёдкор»даги имкониятлар катта. Шу боисдан ҳам футболчиларимиз идеал майдонларда тўп тепишга кўникиб қолишди. Бироқ, Фарғона водийсига уюштирган сафаримиз мобайнида нотекис майдонларда ҳаракат қилишимизга тўғри келди. Бу эса футболчиларнинг техник имкониятларини чеклаб қўйди. Умид қиламанки, вақти келиб ҳамма жойда идеал майдонлар яратилади.

- Рақиб жамоалардан кимлар Сизда яхши таассурот қолдирди?
- Шак-шубҳасиз «Локомотив», шунингдек Бекободнинг «Металлург» ёшлари. Иккала жамоа ҳам жуда тартибли ва чиройли ўйин намойиш этади. Ҳар икки жамоа билан кечган ўйинларимиз биз учун осон ўтмади. «Пахтакор» ва «Бухоро» ёшларидан кўп нарсалар кутгандим. Бухороликларнинг ўйинлари ўта суст эмас, бироқ улар биринчи давра мобайнида атиги икки очко жамғаришгани ачинарли.

- Яқин орада қандай режалар бор?
- Футболчиларга 12 июлгача таътил элон қилганмиз. Шундан сўнг Тошкент ташқарисида қисқа муддатли йиғин ўтказишни режалаштириб турибмиз. 24 июндан бошлаб эса иккинчи даврага қаратилган сўнгги тайёргарлигимизни ўз қароргоҳимизда давом эттирамиз.

- Давралар оралиғида жамоа таркибида ўзгаришлар бўладими?
- Айтарли ўзгаришлар қилмоқчи эмасмиз. Ҳозирда жамоамиз ўзаги шакллантирилмоқда. Ўйлайманки, шу футболчилар эртанги «Бунёдкор»нинг етакчиларига айланишади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев суҳбатлашди

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 19:12, 08.07.2013.
Ўқилди: 3009 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.