Мануэль Нойернинг агенти Томас Крот “Бавария” дарвозабони Германия терма жамоасига қайтиши мумкинлигини тасдиқлади.
Фахрийни терма жамоага қайтаришга уринишлар ҳақидаги миш-мишлар ёзда Марк-Андре тер Штегеннинг муаммолари фонида пайдо бўлганди.
Тахминларга кўра, Нойер ЖЧ-2026гача терма жамоага қайтиши мумкин.
"Мануэль ажойиб формада ва яхши иш қиляпти. Агар Юлиан Нагельсманн терма жамоада дарвозабон позициясида муаммолар бор деб ҳисобласа, Мануэль албатта қайтиш таклифини рад этмайди - агар соғлом бўлса", - деди Томас Крот.













