Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем елкасини операция қилдирганидан сўнг тезроқ ўйинларга қайтиш учун жиддий меҳнат қилмоқда.
Альваро Эстебан хабарига кўра, 22 ёшли инглиз "қироллик клуби"нинг Вальдебебасдаги базасида кунига 6-7 соат машқ қилмоқда. У иложи борича тезроқ оптимал формасини тиклаб олмоқчи.
Жуд ҳали янги мавсумда бирорта ўйинда майдонга тушмаган.













