Кириш Регистрация

"Реал ТВ" яна Ла Лигадаги ҳакамликни ёмонлаб чиқди

Баҳо:
+ | -2

Мадриднинг "Реал" клуби телеканали Ла Лигадаги ҳакамлик даражасига бағишланган янги статистик материал тайёрлади. Бу ҳақда Madrid Universal хабар бермоқда.

Бу сафар асосий эътибор пенальти ёки офсайдларга эмас, сариқ карточка ва фолларга қаратилмоқда.

«Рақиб огоҳлантирилиши учун "Барселона"га 3,4 марта, "Реал"га эса 13,4 марта қўполлик қилиш керак», - дейилади тадқиқот натижаларида.

Яна бир савол сариқ карточка олиш учун жамоа қанча фол ишлатиши кераклиги ҳақида.

«11 - "Барселона"да. 7,3 - "Реал"да».

Каналнинг таъкидлашича, ўтган мавсумда кузатилган бу каби статистик аномалиялар бу мавсумда ҳам аста-секин намоён бўла бошлади.

Киритилди: 18:27, 10.09.2025.
Ўқилди: 710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.