Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Алехандро Гомес: "Кристиан Ромерога ўхшаган футболчини ҳеч қачон кўрмаганман"

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Алехандро Гомес ҳамюрти Кристиан Ромеронинг ўйинидан ҳайратда эканини айтди.

"Ромеро - ақл бовар қилмайдиган ўйинчи, ҳеч қачон унга ўхшашини кўрмаганман. У бизни биринчи кунданоқ ҳайратда қолдирди. Унга ҳазил қилишни доим ёқтирардим. "Рома"га қарши ўйин олдидан унга: "Жеко сени тириклайин еб қўяди, ҳатто тўпга тегмайсан ҳам," деганим эсимда. У: "Ҳа? Кўрамиз. Якунда Жеконинг ўзи тўпга тегмади. "Интер" билан ўйин олдидан Лукаку ва Лаутаро ҳақида ҳам шундай деганимда, Ромеро "Иккисини ҳам йўқ қиламан," деб жавоб берганди. Улар ҳам тўпга тегишмади! Кристиан ҳар доим характерга эга эди ва йиллар давомида у футболчи сифатида янада яхшиланди," - дея Гомеснинг сўзларини келтиради AlbicelesteTalk.

Киритилди: 08:20, 12.09.2025.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.