Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Рекорд гонорар: Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэга қарши жангда қанча пул ишлаб топади?

Баҳо:
+ | -

14 сентябр куни Япониянинг Нагоя шаҳридаги IG Arenaда япониялик Наоя Иноуэ ҳамда ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида жаҳоннинг мутлақ чемпиони номи учун рингга чиқади. Бу тоифадаги энг кутилган жанглардан бири бўлиб, икки боксёр оладиган маошлар аниқланди.

Жами пул жамғармаси 20 миллион долларга яқинни ташкил қилади. Манбаларга кўра, Иноуэ «А томон» сифатида 75 фоиз улушга эга бўлиб, 15 миллион доллар кафолатланган маош ва қўшимча равишда тақрибан 4 миллион долларлик PPV улуши билан жами 19 миллион доллар ишлаб олади. Бу унинг карьерасидаги энг катта гонорар ҳисобланади.

Ўзбекистонлик Муроджон Ахмадалиев эса «B томон» сифатида жангдан 5 миллион доллар кафолатланган маош ва тахминан 1 миллион долларлик PPV улуши билан умумий 6 миллион доллар ишлайди. Бу ҳам унинг спорт карьерасидаги энг катта маош бўлиб, аввалги жангларда у ҳеч қачон 1 миллион доллардан ортиқ даромад топмаган эди.

Иноуэнинг шу кунга қадар энг катта маоши 2024 йил май ойида Луис Нерига қарши жангда қайд этилган. Ўшанда у 6,5 миллион доллар ишлаб, япон боксчилари учун тарихий рекорд ўрнатганди.

Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксга ўтганидан кейин АҚШга кўчиб кетди ва «Мир Бокса» промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. У асосан АҚШда жанг қилиб келмоқда, аммо Ўзбекистонда, Монакода ва Мексикада ҳам рингга чиққан.

Киритилди: 23:38, 12.09.2025.
Ўқилди: 7336 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.