Ёзги трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида "Тоттенхэм" таркибига ҳужумкор ярим ҳимоячи Хави Симонс ва ҳужумчи Рандал Коло-Муани қўшилди.
Матбуот анжуманида "шпорлар" бош мураббийи Томас Франк ушбу футболчилар шанба кунги "Вест Хэм"га қарши дербида дебют қилиши мумкинми, деган саволга жавоб берди.
"Иккаласи ҳам яхши. Иккаласи ҳам асосий таркибга даъвогарлик қилмоқда. Хавининг имконияти юқорироқ, чунки у "РБ Лейпциг" сафида бир нечта ўйин ўтказган ва терма жамоа сафида майдонга тушган. Рандал эса клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин ўйнамаган ва "ПСЖ"да яхши машғулот ўтказмаган. У Хавига ўхшаган формада эмас," - деди Франк журналистларга.













