"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо оғир жароҳатидан сўнг майдонга қайтган жамоадоши Марк Берналь учун хурсанд эканлигини яширмади.
"Биз ҳаммамиз Берналь учун жуда хурсандмиз, у ажойиб инсон ва ажойиб ўйинчи. Унда жиддий жароҳат бор эди ва биз унинг ниҳоят сафга қайтганидан, яхши формага кирганидан ва голли узатма берганидан хурсандмиз," - деди Касадо журналистлар билан суҳбатда.













