Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Льоренте "Энфилд"да гол уриш бўйича Бенземанинг рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте "Ливерпуль"га қарши ўйинда дубль қайд этди, аммо жамоасини мағлубиятдан (2:3) қутқариб қололмади.

30 ёшли футболчи 81-дақиқада иккинчи голни уриб, "матрасчилар"ни деярли дурангга яқинлаштирганди, аммо "қизиллар" барибир ўз мақсадига эришди - Виржил ван Дейк ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голига муаллифлик қилди.

Льоренте ҳисобида Чемпионлар Лигаси доирасида "Ливерпуль" билан "Энфилд"да бўлиб ўтган учрашувларда жами тўртта гол бор - бу шу кунгача "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Карим Бенземага тегишли бўлган турнир рекордини такрорлашдир.

Эътиборлиси, Маркос Льоренте "Ливерпул" майдонида ЕЧЛдаги голлари умумий сонининг ярмидан кўпини - еттитасидан тўрттасини урди.

Киритилди: 07:49, 18.09.2025.
Ўқилди: 831 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик