Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

"Арсенал" собиқ устози: "Ҳакамлар доим "Реал" фойдасига қарор чиқаради"

Баҳо:
+3 | -

Лондоннинг "Арсенал" ва Каталониянинг "Барселона" клублари собиқ футболчиси Эммануэль Пети "Реал"нинг Европа Чемпионлар лигасидаги ўйинларидаги ҳакамлар иши ҳақида гапирди.

"Европа Чемпионлар Лигасида "қаймоқранглилар"га топ-клублар қаршилик кўрсатган ўйинларни кузатадиган бўлсак, ҳар доим "Реал" фойдасига қарор қабул қилинган. Мадридга қарши шов-шувли қарорлар бўлмайди.

"Марсель" билан ўйинда Карвахалнинг четлатилиши? Бу очиқ-ойдин нарса. Аммо VAR футболчини қизил карточкадан қутқариш учун ҳеч бўлмаганда нимадир топишни истаётгандек туюлди", - дея Петининг сўзларини келтиради RMC Sport.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" 10 киши бўлиб, провансалликларни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккала гол ҳам пенальтидан урилди.

Киритилди: 13:03, 18.09.2025.
Ўқилди: 919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик