Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Нефтчи» футбол академияси 1 октябрдан ўз фаолиятини бошлайди

Баҳо:
+ | -

Фарғона футболи тарихида янги саҳифа очилмоқда. 1 октябрь куни «Нефтчи» академияси ўз фаолиятини расман бошлайди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 30 июнь санасида «Нефтчи» ПФК ўз академияси очилишини ва ёш иқтидорларни имтихондан ўтказиш орқали саралашини эълон қилган эди. Саралаш жараёнларида нафақат республикамизнинг барча ҳудудларидан, балки қўшни республикалардан ҳам келган юзлаб ёш истеъдодлар академиямизда ўз маҳоратларини намойиш қилишди.

Саралаш босқичларида ёш иқтидор эгаларининг техник тайёргарлиги, жисмоний ҳолати ва футболга бўлган муносабати синчиклаб баҳоланди.

Мураббийлар штаби энг иқтидорли ва меҳнатсевар ёшларни саралаб олиш учун иш олиб борди.

Хозирга келиб Фарғона футболи тарихи ва келажагини уйғунлаштирган «Нефтчи» академияси иш фаолиятини бошлаш арафасида, бу ташаббус орқали клубимиз:

- Иқтидорли ёшларни кашф этиш – Республикамиз ва ҳатто қўшни давлатлардан келган болалар сараланиб, улар учун катта футбол эшиклари очилади.

- Замонавий инфратузилмалар яратади – янги майдонлар, замонавий ускуналар ва қулай спорт шароитлари ёшлар ихтиёрида бўлади.

- Илғор методларни жорий этади – тажрибали мураббийлар Европанинг замонавий футбол дастурлари асосида машғулотлар олиб боришади.

- Баркамол шахсларни тарбиялайди – академияда фақат майдондаги ўйин эмас, балки интизом, маънавият ва жисмоний барқарорликка ҳам эътибор қаратилмоқда.

- Келажак чемпионларини етиштириб чиқаради – мақсадимиз «Нефтчи» сафини ўз академиямиз тарбиялаган футболчилар билан тўлдириш ва миллий терма жамоага муносиб авлод тайёрлаш.

- Замонавий инфратузилмалар асосида машғулотлар ташкил этиш;

- Тажрибали ва малакали мураббийлар орқали илғор Европа методларини жорий этиш;

- Футболчининг нафақат майдонда, балки маънавий ва жисмоний жиҳатдан ҳам баркамол ривожланишини таъминлашни мақсад қилади.

- Академия орқали «Нефтчи» клуби маҳаллий иқтидор эгаларига катта футбол эшикларини очади. Бу ерда иқтидорли болалар футболчи сифатида етишиб чиқиб, келажакда нафақат жамоамизни, балки миллий терма жамоамизни ҳам шараф билан ҳимоя қилишлари кутилмоқда.

- Замонавий шароит, юқори малакали мураббийлар ва профессионал дастурлар орқали «Нефтчи»нинг янги авлоди шаклланади.

- Академия – бу шунчаки машғулот майдони эмас, балки олий мақсадлар йўлидаги биринчи катта қадам!

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 06:25, 20.09.2025.
Ўқилди: 1489 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик