Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Айбек Оралбай ЖЧ–2025 финалида қандай қилиб Жаҳонгир Зокировни мағлуб этганини айтди

Баҳо:
+ | -

Ливерпулда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати–2025 ғолиби Айбек Оралбай «Qazaqstan» телеканалида эфирга узатилган «1001 тун» дастурида финал жангининг тафсилотлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

— Мен қизиб олиш машғулотини бошлаётган эдим, шу пайт мураббийлар ёнимга келиб: «Биз Ўзбекистон билан умумийжамоа ҳисобида биринчи ўрин учун курашяпмиз, ҳозир ҳисоб 6:6, сенинг жангинг ҳал қилувчи бўлади. Сен сардорсан, сенга мухлислар, халқ, жамоадошлар қараяпти», — дейишди. Умуман, елкамга катта масъулият юклашди. Жанг пайтида эҳтиросларга берилганим учун ўзимнинг ҳақиқий бокс услубимни кўрсата олмадим. Ўзингиз ҳам кўрдингиз, ўзбек боксчисига қандай қараганимни. Айрим вазиятларда ҳис-туйғуларимдан тўғри фойдалана олмадим.

Иккинчи раундни ютқаздим демайман, аммо ҳакамлар уни ўзбек боксчисига берди. Шунга қарамай, барча кучимни ишга солдим. Сизлар ҳам кўрдингиз, рақиб чарчаганди — кўз олдимда капасини чиқариб ташлашга уринди, чиқара олмади, кейин у рингга тушиб кетди. Мен кулдим ва орқага чекиндим. Унинг чарчоқ ҳолати ва шу эпизод менга куч ҳамда қатъият бағишлади. Чунки мен умуман чарчамаган эдим, — деди Айбек Оралбай.

Олтин медаль учун ҳал қилувчи жангда Оралбай 90 килограммдан юқори вазн тоифасида ўзбекистонлик Жаҳонгир Зокировга қарши рингга чиқди. Беллашув ҳакамларнинг айро қарори билан қозоғистонлик спортчи ғалабаси билан якунланди — 3:2.

Эслатиб ўтамиз, World Boxing таҳтидаги илк жаҳон чемпионати якунлари бўйича Қозоғистон умумжамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади (7 олтин, 1 кумуш, 2 бронза), Ўзбекистон эса иккинчи ўринда қолди (6 олтин, 2 кумуш, 3 бронза).

Киритилди: 11:16, 20.09.2025.
Ўқилди: 3336 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик